foto1
Framer's text caption 1
foto1
Доильный зал
foto1
Молочная ферма
foto1
Коровник
foto1
Framer's text caption 5
Tel. +998 71 226-6596
info@chorvador.uz

Chorvador.uz

Хаммаси - энг яхши чорвадорларга!

Каталог

Сут ишлаб чиқариш – бу хайвонлар, инсон ва ускуналарнинг узаро бир-бирига боғлиқ тизимидир. Бу соха илмий ишланма ва тадқиқотлар натижаси булган доимий тараққиётни талаб қилади.

Бизнинг ташкилот ўз иш фаолиятини 2008 йилда хориждан мобил сут соғиш ускуналарини олиб келишдан бошлаган. Бугунги кунга келиб дунёнинг етакчи ва катта тажрибага эга бир қатор компанияларининг Ўзбекистондаги расмий дилери ва бизнес хамкори хисобланади.

Хусусан, корхонамиз 2012 йилдан Щвециянинг 1878 йилдан бери фаолият юритиб келаётган «DeLaval» компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилери хисобланади. Шу ўтган қисқа вақт давомида юртимизнинг бир катор вилоятларида DeLaval бренди остида ишлаб чиқарилган ускуналар катта ва кичик фермер хужаликларида ўрнатилиб, самарали фойдаланиб келинмокда.

Шунингдек, Туркиянинг чорвачилик хўжаликлари учун ускуналар ишлаб чиқарувчи SEZER ва хамда сутни совутиш, сақлаш ва ташиш учун ускуналар ишлаб чиқарувчи PEYMAK ва KROMEL компанияларининг хам дилери хисобланади.

2014 йилдан бошлаб эса ветеринария сохасида УТТ (Ультра товуш тадкикотлари) ишлаб чиқарувчи Польшанинг дунёда етакчи булган DRAMINSKI компанияси билан узаро хамкорлик йулга куйилди.

Жорий йил бошидан эса кишлок хужалиги ва чорвачилик учун асбоб-анжомлар ишлаб чикарувчи Германиянинг KERBL компанияси билан ўзаро хамкорлик йулга куйилди.